160 тонна Aconitum septentrionale ўсимлигини етказиб беришга Тендер

09 09.22

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари диққатига!

 

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти  маҳаллий экспортга мўлжалланган антиаритмик хусусиятига эга бўлган “Аллапинин” дори воситаси ишлаб чиқариш учун ўсимлик хомашёсини харид қилиш бўйича электрон тендер эълон қилади.

2. Тендерда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида шу каби ўхшаш етказиб беришларни амалга оширишда иштирок этиш тақиқланмаган, уларда иштирок этиш учун қўйиладиган шартларни бажарган, танлов асосида харид қилинаётган тегишли товарни етказиб бериш тажрибасига эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчилар (ижрочилар), шунингдек хорижий ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчилар (ижрочилар) иштирок этишлари мумкин.

3. Тендер предмети:

 

Халқаро номланиши  

Талаб қилинган миқдои

кг

Ҳарид қилинадиган миқдори  2022-2023 йй.

Хар кг учун бошлағич нарх

(АҚШ долл.)

Бошланғич қиймати

(АҚШ долл.)

Тендер таклифининг кафолати  

(АҚШ долл.)

1.

Шимол парписи илдизпояси билан илдизини 
етказиб бериш (Aconitum Septentrionales)

160 000

160 000 кг

7,5

1 200 000

12 000

 

4. Тендер ўтказиш манзили ва жойи: 100170 Ўзбекистан, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улугбек кўчаси, 77.

5. Иштирокчи харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатади, агар:

- у тўғрисида Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд мавжуд бўлса;

- унда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

- ўзига нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;

- иштирокчи харид қилиш ҳужжатларининг малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;

- иштирокчи давлат харидлари жараёнида давлат буюртмачиси томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-таомилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида давлат буюртмачисининг ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;

иштирокчи рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса, шунингдек аффилланганлик ҳоллари аниқланса;

- иштирокчи коррупция кўринишларининг олдини олиш тўғрисида ариза тақдим этмаган бўлса;

- иштирокчи шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлмаса;

-иштирокчи тендер ҳужжатлари шартларига мувофиқ буюртмачи фойдасига расмийлаштирилган банк кафолатини тақдим этмади;

- иштирокчилар томонидан белгиланган муддатда талаб қилинадиган ҳужжатлар тўплами тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилган ҳужжатлар тўплами харид қилиш ҳужжатлари талабларига жавоб бермаса;

- тендер иштирокчиси томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончсизлиги аниқланган бўлса.

Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарор ва бунинг сабаблари харид қилиш тартиб-таомиллари ҳақидаги ҳисоботга киритилади ҳамда улар ҳақида тегишли иштирокчига дарҳол хабар берилади.

  1. Етказиб бериш шартлари:

 Маҳаллий иштирокчилар учун: Буюртмачининг омборига етказиб берилади;

 Чет эл иштирокчилари учун: Товар CРТ Тошкент (ИНКОТЕРМС 2010).

  1. Тўлов шартлари, тендер ҳужжатлари қоидаларига тушунтириш бериш учун сўровни тақдим этиш шакли, тендер таклифини тузишга қўйиладиган талаблар ва бошқа талаблар эълон қилинган ва махсус маълумотларда мавжуд бўлган тендер ҳужжатларида, xarid.uzex.uz   портали, ЎзР ФА ЎМКИ www.uzicps.uz веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида кўрсатилган.
  2. Танлов таклифини таъминлаш (танлов кафолати) шакли тендер ҳужжатларида кўрсатилган.

9. Тендер ўтказиш бўйича харид комиссиясининг масъул котиби – Инновatsiон ривожланиш ва маркетинг бўлими бошлиғи - Аббасова Гулбахор Амоновна. Манзил: 100170 Ўзбекистан, Тошкент ш., Мирзо Улугбек кўчаси, 77. Телефон: +99871 262 73748, +998990084974.  Электрон почта: ixrv.marketing@mail.ru Тендер ҳужжатларининг таклифини бериш муддати  07.10.2022 йил 16.00 га қадар.

10. Электрон тендер савдоларини ўтказиш шартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун юқоридаги реквизитлардан фойдаланган ҳолда ЎзР ЎМКИ га мурожаат қилинг.

 

 

 

ЎзР ФА ЎМКИ                                      

      директори                                           т. ф. д., проф. Сагдуллаев Ш.Ш.